Линклар

Россияда Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, 2004 йилда йилда қамалган физик олим Валентин Данилов Красноярскдаги қамоқхонадан озод этилди.

Данилов Озодлик мухбири билан суҳбатда илмий фаолиятини давом эттиришини айтди.

Қамалишидан олдин Валентин Данилов Крансноярск давлат техника университетининг физика марказига раҳбарлик қилган.

Данилов 2004 йилда давлат сирини фош қилганлик ва махфий маълумотларни Хитойга етказганликда айбланиб, 14 йилга қамалганди.

13 ноябр куни Красноярск маҳкамаси Даниловни муддатидан олдин озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.
XS
SM
MD
LG