Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:25

Сиёсий маҳбус Мамадали Маҳмудов соғлиги ёмонлашган


Ўн уч йилдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида қолаётган таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг аҳволи ёмонлашган.

"Ўлмас қоялар" романи муаллифи бўлган 72 ёшли адиб ўтган ой Чирчиқдаги қамоқхонадан Тошкентдаги маҳбуслар даволанадиган "Сангород" га ўтказилгани хабар қилинмоқда.

Маҳмудовни бориб кўрган яқинлари унинг бошидан жароҳатлангани ва юришга қийналаётганини айтишмоқда.

Халқаро Пен клуб аъзоси бўлган ёзувчи 1999 йилги Тошкентдаги портлашларда айбдор, деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Мамадали Маҳмудовнинг ўзи қўйилган бу айбловларни рад этган ва қийноққа солинганини айтган.
XS
SM
MD
LG