Линклар

Хитой жанубий-ғарбидаги Гуйчжоу вилоятида жойлашмиш кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Бу ерда беш кончи қутқариб олинган, яна беш киши вайроналар остида қолмоқда.

Хитой энг кўп кўмир истеъмол қиладиган мамлакатдир, айни пайтда бу ерда кўмир қазиб олиш дунёда энг хавфсиз шарт-шароит муҳайё этилгани иддао қилинади.

Ўтган йили Хитой кўмир конларида икки мингга яқин киши ҳалокат қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG