Линклар

Сурияда исёнчилар шанба куни Ҳалабдаги Тишрин тўғони олдидаги армия блокпостларига ҳужум қилди.

Башар Ассадга содиқ кучлар эса кеча Дамашқ шимоли ва жанубий-ғарбидаги аҳоли пунктларини нишонга олганлар, Дарая шаҳрига даф қилганлар.

Хомс вилояти марказидаги исёнчилар назоратида бўлган Қусайр ва Ростон шаҳарлари ҳам шанба куни ҳукумат кучлари томонидан бўмбабўрон қилинган.

Туркия чегараси яқинидаги Рас ал-Аин шаҳрида ҳам сўнгги кунларда шиддатли жанглар бўлиб ўтган. Бу ерда Туркиядаги курд жанггариларига алоқадор шахслар «Ал-Нусра жабҳаси» ва «Ғурабо аш-Шом» радикал гуруҳлари жанггарилари билан тўқнашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG