Линклар

Шанба куни АҚШ Давлат департаменти биносида ёнғин содир бўлди, натижада техник хизмат ходимларидан уч киши жиддий тан жароҳати олди.

Шифокорлар касалхонага ётқизилган бу шахслардан бирининг ҳаёти учун хавотир олмоқдалар.

Ёнғинни ўт ўчирувчилар келгунга қадар ўтўчиргичлар ёрдамида ўчиришга муваффақ бўлинган. Айни пайтда нохуш ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат департаменти расмий вакили Виктория Нуландга кўра, ёнғин департаментнинг қўшимча биносида режадаги ишларни амалга ошириш чоғида чиққан. Шундан кейин одамлар бинодан эвакуация қилинган.

Орадан бироз вақт ўтгач, муассаса одатдаги тартибда ишини давом эттирган.
XS
SM
MD
LG