Линклар

logo-print
Ҳелсинки шаҳрида Ўзбекистон ва Финляндия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, пайшанба кунги мулоқот чоғида Ўзбекистон-Финляндия муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинган, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар хусусида фикр алмашилган.

Учрашувда маданият, илм-фан, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилган.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов бошчилик қилган.
XS
SM
MD
LG