Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:07

Мисрда президент фармонига қарши норозилик давом этмоқда


Мисрда президент Муҳаммад Мурсий давлат раҳбарига мисли кўрилмаган ваколатлар бериш ҳақида фармон қабул қилганига қарши норозилик давом этмоқда.

Шанба куни Қоҳира шаҳридаги мамлакат Олий суди биноси олдида юзлаб одам намойиш ўтказди. Одамларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Ундан олдин мисрлик судялар ҳамкасбларини иш ташлашга чақирди.

Ҳакамлар Мурсийни мазкур фармонни бекор қилиш ва президент Ҳусни Муборак пайтида ишлаган бош прокурорни лавозимига қайта тиклашга даъват қилдилар.

Муҳаммад Мурсий пайшанба куни қабул қилган фармонга кўра, янги парламент сайлангунига қадар мамлакат президенти чиқарган фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди.
XS
SM
MD
LG