Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:30

АҚШ: Ўзбекистон элчиси Индиана университетига боради


ЎРнинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов.
ЎРнинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов.
Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Тўйчиевич Неъматов 26 ноябр куни Блумингтон шаҳридаги Индиана университетига боради.

Ташрифдан мақсад мазкур университетда Ўзбекистон ҳақида олиб борилаётган тадқиқотлар ва маърифий дастурлар билан танишишдан иборат.

Индиана университети баёнотига кўра, элчи Неъматов университетининг Марказий Евроосиё департаменти ва бу йил 50 йиллик юбилейини нишонлаётган Осиё ва Урал-Олтой тиллари тадқиқот маркази билан танишади.

Ўзбекистон элчисининг университет талабалар шаҳарчасида бўлиб ўзбек тилини ўрганаётган америкалик талабалар билан ҳам мулоқотда бўлиши режаланган.

Илҳом Тўйчиевич Неъматов 2010 йил феврал ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланган.

2008-2010 йилларда Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG