Линклар

logo-print
Афғонистон пойтахти Кобулда учта етакчи олий ўқув юрти ёпилди.

Бунга сунний ва шиа мазҳабидаги талабалар ўртасида рўй берган тўқнашувда бир киши ўлгани, 28 киши жароҳат олгани сабаб бўлди.

25 ноябр куни Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий Олий таълим вазирлиги уч университетни “эҳтиёт чораси” сифатида 10 кунга ёпиш ҳақида қарор қабул қилганини айтди.

Тўқнашув шанба куни сунний талабалар шиа курсдошларининг Ашуро байрамини нишонлашига ҳақит берганидан кейин содир бўлган.

Ашуро маросими шиалар томонидан Муҳаммад алайҳиссаломнинг VII асрда шаҳид бўлган набираси имом Ҳусайн хотираси учун ўтказиб келинади.
XS
SM
MD
LG