Линклар

Меҳмонпараст: НАТО ракеталари Сурия бўҳронини мураккаблаштиради


Эрон расмийси Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудига НАТО мудофаа ракеталари жойлаштирилиши Сурия можароси борасидаги кескинликни кучайтиришини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст 25 ноябр куни ISNA ахборот агентлигига “Патриот” ракета системасининг жойлаштирилиши Сурия можаросига ечим топишда “нафақат ёрдам бермайди балки, вазиятни янада мураккаблаштиради” деди.

Туркия Сурия билан бўлган 900 километрлик чегараси хавфсизлигини таъминлаш борасида музокара олиб борганидан кейин ўтган ҳафта НАТОдан учқич ва ракеталарга қарши қўлланиладиган “Патриот” системасини ўз чегара ҳудудига жойлаштиришни сўраган.
XS
SM
MD
LG