Линклар

logo-print
Чернобил атом электр станцияси (АЭС)нинг 1986 йилда фожиа рўй берган реактори устига янги қоплама ўрнатиш ишлари бошлади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ундан олдин оғирлиги бир неча минг тонна келадиган бутун конструкция синовдан ўтказилган.

1986 йилнинг 26 апрелида Чернобил АЭСнинг тўртинчи энергоблокида бир неча портлаш рўй бергани оқибатида Украина, Беларус ва Россиянинг бир нечта вилояти ҳамда Европанинг бир неча давлатига радиоактив моддалар тарқалган.

Портлаган реактор устига 1986 йил охирида қурилган қоплама эса йил сайин эскириб бормоқда.

Баландлиги 108 метр, узунлиги 150 ва эни 260 метр бўлган янги қоплама радиоактив моддалар атроф-муҳитга тарқалишидан сақлайди.

Уни қурилиш ишлари 2015 йил охиригача тугатилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG