Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:16

Сурия: Исёнчилар ҳарбий аэродром қўлга киритилганини иддао қилди


Суриялик исёнчилар якшанбага ўтар кечаси бўлиб ўтган жанглардан сўнг пойтахт Дамашқдан 15 километр шарқда жойлашган Марж ас-Султон ҳарбий аэродромини ўз назоратига олганини иддао қилди.

Суриялик инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ҳаво базасини ишғол қилиш учун бўлган жангда мухолифатдаги Сурия озодлик армиясининг беш аъзоси ўлган.

Якшанба куни Суриянинг бошқа минтақаларида яна 20 киши ўлгани айтилмоқда.

Суриядан олинган ҳамма маълумотлар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Боиси Сурия ҳукумати хорижлик журналистларнинг ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган минтақаларга боришини таъқиқлаган.
XS
SM
MD
LG