Линклар

Эрон кемаси Ғазога ракеталар олиб кетаётгани тахмин қилинмоқда


Исроилнинг Ер сунъий йўлдошлари ракета ва бошқа турдаги қуроллар юкланган Эрон кемасини аниқлади.

Шу ҳақда хабар берган Британиянинг "The Sunday Times" газетасига кўра, кема Ғазо Секторига кетаётгани тахмин қилинмоқда.

Газета маълумотига кўра, ракеталар ўтган ҳафтада, яъни, Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо Секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилган пайтда Эроннинг Бандар Аббос портида кемага юкланган.

Исроил разведка хизматига таяниб газетанинг яна билдиришича, кемадаги қуроллар орасида ҲАМАС жангчилари Тел Авив ва Қуддус шаҳарларига отган “Fajr-5” русумидаги ракеталар бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG