Линклар

Ўзбекистон қўшни мамлакатларга узатилаётган газ ҳажмини қисқартирди


Сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистондан Қозоғистонга узатилаётган газ ҳажми 190 минг куб метрга қисқарган. Бу ҳақда кеча Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири Автандил Қалманбетов маълум қилди.

Мамлакат шимолига мўлжалланган газни Қозоғистондан олаётган Қирғизистон учун бу муҳим аҳамият касб этади.

Вазир Қалманбетов сўзларига кўра, аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистонга кунига тақрибан 450 куб минг метрдан газ етказиб бераётганди.

«Сўнгги кунларда етказиб берилаётган газ ҳажми 300 минг куб метргача пасайди, кеча эса 260 минг куб метрга тушиб кетди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қозоғистоннинг Олмаота ва Жамбул вилоятлари ҳамда Бишкекдаги истеъмолчиларга газ узатишда чекловлар жорий қилинди», - деди вазир якшанба куни.

Газ ҳажми камайгани боис Қирғизистон пойтахтидаги муқобил иситиш манбаи бўлган, яъни кўмир ёқиладиган маҳаллаларга газ узатиш тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG