Линклар

Кубалик оғир вазнли боксчи Майк Перес ва ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ўртасидаги жанг ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар қилади.

Мазкур жанг 1 декабр куни Германиянинг Дюсселдорф шаҳридаги бокс шоуси доирасида ўтказилиши керак эди.

Жангнинг қолдирилишига Майк Перес елкасидан олган жароҳат сабаб бўлгани айтилмоқда.

Руслан Чагаев 2011 йил август ойида россиялик Александр Поветкинга ютқазганидан буён учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққанди.
XS
SM
MD
LG