Линклар

Россиялик ҳуқуқ фаоллари сайти ҳакерлар ҳужумига учради


Москва Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева.

Москва Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева.

Москва Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева ўз ташкилот сайти ҳакерлар ҳужумига учраганини билдирди. Унинг РИА Новости агентлигига айтишича, бу ҳодиса Алексеева россиялик фуқароларга ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳаларига иона қилиш чақириғи билан мурожаат қилганидан сўнг содир бўлган.

Мурожаатда йиғилган маблағнинг ҳаммаси ташкилот фаолиятини давом эттириш учун сарфланажаги айтилганди.

Россиялик ҳуқуқ фаоллари харажатининг ярмидан кўпи хориждан олинадиган ноҳукумат ташкилотларини «чет эл агенти» ўлароқ мажбуран рўйхатдан тўғрисида 21 ноябрдан бошлаб кучга кирган қонунни бойкот қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG