Линклар

Мисрда бир ҳафтадан буён намойишчилар полиция билан тўқнашмоқда. Якшанба куни Қоҳирадаги Таҳрир майдонининг жанубий қисмида намойишчилар тартиб посбонларига қарата тош ота бошлаганидан кейин полиция яна кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Либераллик тарафдорлари президент Мурсийнинг ўтган ҳафтада қабул қилинган декрети ва давлат раҳбари ваколатларининг кенгайтирилишига қарши норозилик билдирмоқдалар.

Якшанба куни Мисрда судялар ва прокурорларнинг иш ташлаши бошланди. Судларда фақат миллий хавфсизликка оид ишлар кўриб чиқилмоқда.

Мисрдаги Журналистлар ассоциацияси ҳам ўз аъзоларини иш ташлашга чақирган.
XS
SM
MD
LG