Линклар

logo-print
Россия пойтахтида 2016 йилгача Москва ҳудудида вақтинча яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижликлар учун 11 та меҳмонхона қурилади. 2025 йилгача эса муҳожирлар учун яна 6 та меҳмонхона қуриш режаланган. Бу ҳақда “Известия” газетаси хабар тарқатди.

Муҳожирлар учун қурилажак меҳмонхоналар “2012-2016 йиллар учун турар-жой” ва “Меҳмонхоналар қурилиши” дея номланган давлат дастурларида кўзда тутилган.

Бу меҳмонхоналар моҳиятан меҳнат муҳожирлари учун умумий ётоқхонага айланиши кутилмоқда. Уларда 25 мингдан зиёд ўрин бўлиб, номерларнинг кўпи олти кишиданга мўлжалланган.

Муҳожирлар учун меҳмонхоналарнинг қарийб ҳаммаси марказдан олисда ёки ишлаб чиқариш мавзеларида жойлашади.
XS
SM
MD
LG