Линклар

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак душанба куни, кутилмаганда, сиёсий саҳнадан кетиш ражаларини эълон қилди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Эҳуд Барак келаси йил январ ойида ўтказиладиган сайловгача Мудофаа вазири лавозимида қолишини билдирган.

Эҳуд Барак ўз қарорини Ғазо Секторида саккиз кун давом этган жанглардан сўнг Исроил ва фаластинлик жанггарилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришганига бир ҳафта бўлмасдан эълон қилди.
XS
SM
MD
LG