Линклар

logo-print

Қатарда атроф-муҳитни сақлаш бўйича БМТ анжумани бошланди


БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси ижроя котибаси Кристиана Фигурес, Доҳа шаҳри, 2012 йил 26 ноябр.

БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси ижроя котибаси Кристиана Фигурес, Доҳа шаҳри, 2012 йил 26 ноябр.

Қатар пойтахти Доҳада БМТнинг глобал иқлим ўзгаришига бағишланган йиллик музокаралари бошланди.

Қарийб 200 давлат делегатлари иштирок этаётган йиғинда иқлим ўзгаришига сабаб бўлаётган зарарли газлар атмосферага чиқарилишини чеклаш ҳақидаги Киото протоколи муддатини узайтириш ва ўрнига янги келишув ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

1997 йил 11 декабрда Япониянинг Киото шаҳрида имзоланган протокол халқаро миқёсда бажарилиши мажбурий бўлган ягона ҳужжат ҳисобланади. Унинг муддати 2012 йил охирида тугайди.

Ўтган йил дунё давлатлари 2015 йилга қадар Киото протоколи ўрнига янги шартнома имзолашга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG