Линклар

logo-print

Кэтрин Эштон Грузия ва Марказий Осиёга сафар бошлади


ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Грузия ва Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади. Эштон 27 ноябр куни Бишкекда “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” форматида минтақа Ташқи ишлар вазирлари билан музокара қилади.




26 ноябр куни Тбилиси шаҳрида Эштоннинг Грузия раҳбарияти билан музокара қилиши режаланган.

Европа Иттифоқи расмийси сешанба куни Қирғизистонга, чоршанба Ўзбекистон, пайшанба Тожикистон ва жума куни Қозоғистонга боради.

Бу Кэтрин Эштоннинг Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили сифатида Марказий Осиё давлатларига илк сафаридир.

Марказий Осиёга сафари ҳақида Озодлик мухбирига интервю берган Кэтрин Эштон ташриф кун тартибида минтақа давлатларида фуқаролик жамияти ва ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш масалалари борлигини ҳам билдирди.

- Вазирлар билан учрашишим сабабларидан бири улар билан қайси соҳаларда самарали ҳамкорлик қила олишимиз ва қайси соҳаларда ҳамкорлигимиз энг фойдали бўлишини белгилаб олишдан иборат. Масалан, биз чегара масаласида жуда кўп ишлар қиляпмиз. Мен маориф соҳасида кўпроқ ишлар амалга оширилишини хоҳлайман. Биз бу давлатлардаги фуқаролик жамиятлари ва ҳаракатларининг олдинга интилишини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни хоҳлаймиз, деди Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийси.

Кэтрин Эштон 27 ноябр куни Бишкекда “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” форматида минтақа Ташқи ишлар вазирлари билан музокара қилади.

Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти сафари арафасида Кэтрин Эштонга мурожаат қилиб, марказий-осиёлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашиш ва сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб қилишга чақирди.

Ҳюман райтс уотч ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов Озодликка Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш муҳим эканини таъкидлади.

- Инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш нафақат маънавий жиҳатдан балки, узоқ муддатли манфаатлар ва барқарорлик учун ҳам жуда муҳимдир. Агар минтақа ҳукуматлари инсон ҳуқуқларини бузаётган бўлса, бу давлатлар билан яхши савдо алоқалари ўрнатишга йўлга йўқ,- деди Стив Свердлов.

Жорий йил июнида Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича янги стратегияни қабул қилди.

Ҳужжатда инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги Европа Иттифоқи ташқи сиёсатининг асосий элементлари экани қайд қилинган.

Европа Иттифоқи дунё бўйлаб озодлик, демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Грузия ташрифи ҳақида гапирар экан Эштон хоним, Тбилисидаги сўзлашувлар чоғида Грузиядаги барча партияларни октябр ойида ўтказилган парламент сайловидан кейин муштарак мақсад йўлида баҳамжихат ишлашга чақиришини айтди.
XS
SM
MD
LG