Линклар

Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди 26 ноябр куни “ОРИАТ” телерадиокомпанияси директори Алишер Холдоровни 6,5 йилга умумий тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Анонс.уз Интернет нашри хабарига кўра, Қибрай туман прокуратурасида бошланган текширув кейинчалик Тошкент шаҳар прокуратурасида қарийиб икки йил давом этган.

Суд ҳакамлари Холдоров билан бирга судланган “ОРИАТ” гуруҳи таркибига кирувчи ширкатнинг икки раҳбарини ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум қилган.

Бош бухгалтерлар эса шартли жазо олган.

Анонс.уз нашрига кўра, улар шу кунга қадар озодликда юришган.

Суд ҳукми эълон қилиниши билан улар қамоққа олинган.

Хабарда Алишер Холдоров ва ҳамкасблари қандай жиноятлар содир этганликда айблангани билдирилмаган.
XS
SM
MD
LG