Линклар

logo-print
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистондаги олтита стадионга олий “А” тоифасини берди.

Олам.уз Интернет нашрининг хабар қилишича, бу қарор ОФК комиссиясининг жорий йил ёзида Ўзбекистонга сафаридан кейин қабул қилинган.

Халқаро ташкилот вакиллари ташриф давомида Республика футбол клубларини текширувдан ўтказган.

ОФКдаги Ўзбекистон вакили Алишер Никимбаевга кўра, “Жар” (Тошкент), “Насаф” (Қарши), “Пахтакор” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), “Локомотив” (Тошкент), “Навоий” (Навоий) стадионлари “А” тоифасига эга бўлган.

Championat.uz нашрининг бирдиришича, яна учта стадион - Андижоннинг “Соғлом Авлод”, Ғузорнинг “Ғузор” ва Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” стадионлари ОФК талабларига жавоб бермагани учун “А” тоифасини ололмаган.
XS
SM
MD
LG