Линклар

logo-print

Миср бўйлаб норозиликлар давом этмоқда


Миср мухолифати Таҳрир майдонида намойишларни давом эттирмоқда.

Миср мухолифати Таҳрир майдонида намойишларни давом эттирмоқда.

Мисрнинг Мусулмон биродарлиги ҳаракати ўз фаолларидан бири президент Муҳаммад Мурсийнинг мухолифлари билан тўқнашув пайтида ҳалок бўлганини тасдиқлади. 15 яшар ўспирин Президент Муҳаммад Мурсийнинг ўтган ҳафта ўзига кенг ваколат бериш тўғрисидаги фармонига қарши норозиликларнинг илк қурбони бўлди.



Мусулмон биродарилигинг Даманҳур шаҳарчасидаги идораси биноси олдида чиққан зўравонликларда якшанба куни 15 яшар ўспирин нобуд бўлди. Президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувда ўнлаб одам жароҳатланди.

Тўрт кундан бери Мисрнинг бир неча шаҳрида давом этаётган норозиликларга янги сайланган президент Муҳаммад Мурсийнинг ўтган пайшанба куни ўз ваколатларини мисли кўрилмаган даражада оширишга қаратилган фармони туртки бўлди.

Президент фармонига биноан, президентга “инқилобни ҳимоя қилиш мақсадида ҳар қандай қарор ва қонунларни” қабул қилиш ваколати берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фармонда айтилишича, президент томонидан эълон қилинагн “фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди”. Фармон президент чиқарган қарорлар қонунийлигининг судда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилади.

Пайшанба кунидан бери Муҳаммад Мурсий доҳил Мусулмон биродарлиги вакиллари ва унга қарши бўлган фаоллар намойишларни тўхтатмаётир.

Ислоҳотлар тарафдорлари Мурсийни диктаторлик ўрнатишга уринаётганлик ва ўтган йилги инқилоб ғояларига хиёнат қилганликда айблади.

Душанба куни Қоҳиранинг “араб баҳори” бешиги ҳисобланган Таҳрир Майдонида ислоҳот тарафдорларининг намойиши давом этди.

Мухолифат ва Мусулмон биродарлиги фаоллари сешанба куни ҳам бутун мамлакт бўйлаб намойиш ўтказишларини билдирди.

Озодлик мухбири Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонликлардан бири Абдуллоҳдан рўй бераётган воқеалар ҳақида гапириб беришни илтимос қилди.

XS
SM
MD
LG