Линклар

Суриялик исёнчилар мамлакат шимолидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган тўғонни қўлга киритганини иддао қилди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси фаолларига кўра, исёнчилар Тишрин тўғонида юргани акс этган видеолавҳа жўнатди.

Улар тўғон душанба куни эрталаб эгаллаб олинганини билдирди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси раҳбари Рами Абдул-Раҳмонга кўра, мазкур тўғон Сурия шимолидаги муҳим минтақалар, жумладан, Алеппа (Ҳалаб) шаҳрини ҳам электр билан таъминлаб келган.
XS
SM
MD
LG