Линклар

Қоҳирада Исроил ва Фаластин вакиллари музокара ўтказмоқда


Душанба куни Қоҳирада Исроил вакиллари ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи ўртасида ўтган ҳафтада эришилган сулҳ шартларини бажариш масалалари бўйича билвосита музокаралар бошланди.

Мазкур битим Исроил ва ҲАМАС ўртасида 8 кун давом этган ўзаро ракета отувларга барҳам берган. Сулҳ шартномаси Миср воситачилигида тузилганди. Қоҳирада уюштирилган учрашувда воситачилик ролини ҳам мисрлик дипломатлар бажараётгани айтилмоқда.

Қуролли тўқнашув кунлари 160 нафар фаластинлик ва 6 нафар исроиллик ҳалок бўлган.

Ҳозир ҲАМАС Исроилдан Ғазо минтақаси қамалини бекор қилишни сўрамоқда. Исроил вакиллари эса, ўз навбатида, ерости тунеллари орқали Фаластин ҳудудига қурол-аслаҳа контрабандасини тўхтатишга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG