Линклар

Мурсий сиёсий бўҳронга тез орада барҳам берилишидан умидвор


Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳроннинг олдини олиш истиқболларига некбинлик билан ёндошмоқда. Бу ҳақда Мурсийнинг матбуот котиби Ясир Али маълум қилди.

Кеча Миср президенти Олий суд ҳакамлари билан учрашиб, улар билан мамлакатда юзага келган вазиятни муҳокама қилди.

Бир неча кун аввал Муҳаммад Мурсий давлат раҳбари ваколатларини кенгайтириш ҳақида декрет имзолаганидан кейин Мисрнинг қатор шаҳарларида президентнинг бу қарорига қарши норозилик тадбирлари бошланиб кетганди.

Намойишчилар полициячилар билан тўқнашган бу акциялар чоғида камида бир одам ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган.

Норозилар ўз намойишларини президент декрети тўла бекор қилинган тақдирдагина тўхтатишларини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG