Линклар

Кэтрин Эштон Қирғизистон президенти билан учрашди


ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Марказий Осиёга сафарини Қирғизистондан бошлади.

Бугун у Бишкекда Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди.

Эштон хоним Бишкекда Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари билан ҳам музокара ўтказади.

Европа Иттифоқининг минтақа мамлакатлари билан муносабатларига бағишланган учрашувдан кейин Эштон хонимнинг Тошкентга жўнаб кетиши режаланган.

Ўзбекистонга ташрифи чоғида Кэтрин Эштон президент Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, икки томонлама алоқалар юзасидан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга сафари арафасида Ҳюман райтс уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Кэтрин Эштонга мурожаат қилиб, уни расмий Тошкентдан мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этишга чақирган.
XS
SM
MD
LG