Линклар

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ўзига кенг ваколат бериш тўғрисида фармон қабул қилганидан норози бўлган юзлаб мисрлик сешанба куни пойтахт Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонига йиғилди.

Президент фармонига қарши бўлганлар чоршанба куни оммавий намойишлар ўтказишни режалаштирган.

Ғарб ахборот агентликларига кўра, майдон четида муштлашиш рўй берганидан кейин полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Мурсий ўтган пайшанба куни қабул қилган фармонга кўра, янги парламент сайлангунига қадар мамлакат президенти чиқарган фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди.

Сўнгги беш кун давомида Мисрнинг турли шаҳарларида ўтказилган норозилик намойишларида камида бир киши ўлди, ўнлаб одам жароҳат олди.

Вазиятни юмшатиш ва президентни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мусулмон биродарлиги ҳаракати сешанбага белгиланган намойишни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG