Линклар

Ўзбекистондаги “Билайн” уяли алоқа оператори 3G ва LTE стандартида ишлайдиган iPhone 5 смартфони учун мўлжалланган nanoSIM карталардан фойдаланишни йўлга қўйди.

“Билайн” матбуот хизматига кўра, nanoSIM карта хотира ва функциялари бўйича оддий SIM карталардан фарқ қилмайди. Фақат ҳажм жиҳатдан 15 фоизга кичиклиги билан фарқланади.

“Билайн” 2010 йилда Ўзбекистондаги алоқа опараторлари ичида биринчи бўлиб ўз мижозларига iPad 3G ва iPhone 4 учун микро SIM карталардан фойдаланишни таклиф қилган.

АҚШнинг Apple ширкати iPhone 5 телефони тақдимоти маросимини жорий йил сентябрида ўтказган.
XS
SM
MD
LG