Линклар

Россиядан олтин олиб келаётган ўзбекистонлик Қозоғистонда ушланди


Россиядан Қозоғистон орқали олтин олиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Жанубий Қозоғистон вилояти Божхона назорати департаменти матбуот хизматига кўра, 26 ноябр куни “Қоплонбек” постида сумканинг темир банди ичига яширилган бешта целлофан ва битта резина тугунча ичида олтин кукунлари топилган.

Жанубий Қозоғистон вилояти Божхона назорати баёнотига кўра, оғирлиги 150-200 грамм бўлган олтинни Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Хабаровск ўлкаси Охотск туманида жойлашган собиқ олтин заводида ишлаган пайтда йиққан.

Расмий хабарномада воқеа юзасидан жиноий иш очилгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG