Линклар

logo-print
Қирғизистон парламент коалициясининг етакчиси Феликс Қулов сайлов билан боғлиқ сохтакорликка норозилик тариқасида лавозимидан истеъфога берди.

Қулов ўз истеъфосини Ор-Номус партиясининг сешанба куни Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда эълон қилди.

У 25 ноябр куни ўтказилган маҳаллий сайловларда ўз партияси камида 90та қонунбузарлик ҳолатини қайд қилганини таъкидлади.

Феликс Қулов етакчилигидаги Ор-Номус партияси маҳаллий бошқарув кенгашлардан ўрин ўгаллаш учун белгиланган етти фоизлик тўсиқдан ўта олмаган.

Дастлабки натижаларга кўра, маҳаллий сайловларда президент Алмазбек Атамбаев етакчилигидаги Социал демократик партия энг кўп овоз олган.

Иккинчи ўринни собиқ бош вазир Омурбек Бабановнинг мухолифатдаги Ота-Макон партияси эгаллаган. Қирғизистоннинг иқтидордаги коалицияси сентябр ойида Ота-Макон, Ор-Номус ва Социал демократик партия вакилларидан тузилган эди.
XS
SM
MD
LG