Линклар

Исроил собиқ ТИ вазири Ципи Ливни сиёсий саҳнага қайтмоқда


Ципи Ливни 2006-2009 йилларда Исроил Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

Ципи Ливни 2006-2009 йилларда Исроил Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

Исроил собиқ Ташқи ишлар вазири Ципи Ливни сиёсий саҳнага қайтишини эълон қилди.

Сешанба куни Тел Авив шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Ливни “Ҳаракат” деб номланган янги сиёсий партия тузаётганини билдирди.

Ливни фаластинликлар билан “тинчлик учун кураш олиб бориши”ни баён қилди.

Матбуот анжуманида Ципи Ливни Бош вазир Бенямин Нетаняҳу ҳукуматини фаластинликлар билан тинчлик музокараларини боши берк кўчага олиб кириб қўйганликда танқид қилди.

Исроилда навбатдаги парламент сайлови келаси йил 22 январ куни ўтказилади.

Ципи Ливни 2006-2009 йилларда Исроил Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG