Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

“Биз йўқчиликдан мардикор бўлдик”


Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти хорижга фаровон ҳаёт учун эмас, балки оила боқиш илинжида борганини айтадилар
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти хорижга фаровон ҳаёт учун эмас, балки оила боқиш илинжида борганини айтадилар
“Саккиз миллион одам Россияга нон учун бораётгани йўқ, ишсизликдан кетгани йўқ. Саккиз миллион одам мошин оламан деб, уй қураман деб боряпти. 8 миллион одамни бу ерда қолган 10 миллион фарзандини, ота-онасини ким қўриқлаб турибди? Албатта ҳукуматимиз қўриқлаб турибди. Ана шуларни бориб ишлашига ким шароит яратиб қўйибди. Албатта, муҳтарам президентимиз!”

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Дўстлик маҳалласида истиқомат қиладиган Очил Мирзаевнинг “Баҳс майдонида” айтган бу гапларини Озодликнинг Интернет сайтидан ўқиган Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари маҳалла оқсоқоли, 55 ёшли Очил акани Баҳс майдонига таклиф қилдилар.

Ўзбекистоннинг водий вилоятларида истиқомат қиладиган, уч-тўрт йилдан буён Россияга бориб ишлаётган 29 ёшли Жалолиддин, 28 ёшли Суҳробжон ва 25 ёшли Икромжоннинг айтишларича, бу гапларни эшитганидан сўнг уларнинг виждони қайнаб кетган.

Бу ёшлар Россияга фаровон ҳаёт илинжида эмас, балки Ўзбекистонда меҳнатга яраша ҳақ тўланадиган иш йўқлиги ва оиласини боқиш учун келганликларини айтадилар.

Икромжон: Очил аканинг гапига виждоним қийналган жойи, у киши ана мактабларни кўрмайсизми, коллежларни кўрмайсизми, деяпти. Кейин Ўзбекистонда қайси жойда ишлаб бола-чақа боқса бўладию, қайси жойда ишласа мошина олса, уй қурса бўлади, менга жавоб берсин бир оғиз?

Очил Мирзаев: Тадбиркор бўлганингиздан кейин ҳар бир нарсани тадбир билан қилиш керак. Мана дунёнинг энг бой одамлари бўлган, Рокфеллер каби. Ана ўшаларни китобларини ўқийдиган бўлсангиз, ишни курка бостиришдан бошлаган.

Икромжон: Жавобингиз бори шуми? Мактабларга берган баҳоларингизни жавобини айтмадингиз.

Очил Мирзаев: 70 йил давомида совет ҳукумати битта синфхонамизни пол қилиб бера олмаган. 21 йил давомида бизда типовой мактаб қурилди, биров бир тийин бергани йўқ, ҳукумат қишлоқ мактаби билан спорт комплекси қуриб берди. Кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади, тушундингизми?

Икромжон: Бу мактаблар аҳоли сони кўпайиши ҳисобига қурилган. Союз вақтида эшитганмисиз, мусулмон бўлсангиз тўғри гапиринг, ремонтга пул, китобга пул, имтиҳонга пул деган нарсаларни, болангиз сиздан сўраганми?

Очил Мирзаев: Ҳозир ҳам болларим мендан мактабга пул сўрамайди. Энди бир столовойга кириб арақ ичиб овқатлансангиз 20 минг сўм чиқиб кетади. Болангиз учун 10 минг бериш оғир бўлдими?....

Суҳробжон: Шошманг, Очил амаки. Мен 19 ёшдаман. Нега Россияда юрибман? Мен ҳам ота-онам бағрида бўлишни, институтларда ўқишни истайман. Алоқа коллежини тугатдим. Мақтаниш эмасу, компютерни сочиб ташлаб яна қайтадан тера оламан. Лекин ишга кириш учун роса югурдим. Ахийри бир иш топдим. Энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида уч ой иш ҳақи берамиз, кейин “елка” берсанг ойига 170 минг сўм берадиган ишга олиб қоламиз деди. Уч ой мен 20 минг сўмга ишлашим керак эди, ундан у ёғини ҳам келажаги кўринмайди. Мен уни йўлкира қиламанми ёки қорнимга ейманми. Қани айтинг, Очил амаки, мақтаганингиз мақтаган, яшашга етадиган ойлик берадиган иш қаерда бор?

Очил Мирзаев: Энди, Суҳробжонни қаранг, Ўзбекистон уни ўқитди, қўлига касб-ҳунар берди. Энди уни битта камчилиги бор, ўзини мақсадларини амалга ошириш учун курашмасдан Россияга кетиб қолди.....

Жалолиддин: Мен Очил аканинг жавобларидан қониқмаяпман. Гапни олиб қочяпти. Аниқ конкрет саволларга жавоб бермаяпти. Мен ҳам олдин ПМКда ишлаганман, қурувчиман. Қани ўша ташкилотлар ҳаммаси йўқ бўлиб кетди. Биз Россияга мошин олиш учун эмас, оддий кун кўриш учун келганмиз....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:44 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG