Линклар

logo-print

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ишдан олинди


Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ Халқ таълими вазири ўринбосари, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Абдулла Очилов эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

12news.uz Интернет нашри хабарига кўра, 52 ёшдаги Очилов 2004 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келган.

Абдулла Очиловнинг ўрнини ким эгаллагани ҳозирча эълон қилинмади.

Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгаши раиси ЎР Президенти Ислом Каримовдир.
XS
SM
MD
LG