Линклар

logo-print
28 ноябр куни Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Тошкент расмийлари билан учрашади.

Ўзбекистон Кэтрин Эштон Марказий Осиё сафари доирасида ташриф қиладиган иккинчи давлат бўлди. 27 ноябр куни Европа Иттифоқи расмийси Бишкекка борган ва бу ерда Қирғизистон, Қозоғистон,Тожикистон ташқи ишлар вазирлари, Ўзбекистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари билан учрашиб, хавфсизлик ва энергетика масалаларини муҳокама қилган эди.

Эштон минтақа Европа билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришини исташини айтди. У, шунингдек, минтақа сафари доирасидаги музокараларда Афғонистондан 2014 йилда НАТО қўшинлари олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ муаммолар ҳам муҳокама қилинишини билдирди.
XS
SM
MD
LG