Линклар

Қирғизистонда ноқонуний овоз бериш юзасидан олинган видеотасвир текширилмоқда


Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмлари Бишкек шаҳар кенгаши депутатлари сайловларида “Республика” партияси тарафидан уюштирилган бир шахснинг бир неча участкаларда бир неча маротаба овоз бериши тасвирга туширилган видеолавҳа юзасидан текширув ишини бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратураси 27 ноябр куни маълум қилди.

Мазкур видеотасвир интернет порталларда эълон қилинган ва бир қатор телеканалларда намойиш этилган эди. Яширин тарзда олинган видеотасвирда Қирғизистон собиқ Бош вазири Ўмурбек Бабанов раислигидаги “Республика” партиясининг ёшлар қаноти 25 ноябр куни ўтган маҳаллий кенгаш сайловида ноқонуний равишда овоз бериш жараёнини уюштиргани акс этган.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Қирғизистоннинг 23 та шаҳрида маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловда қатнашган сайловичилар овозининг барчаси ҳисоблаб чиқилган.

Дастлабки натижаларга кўра, 11 та шаҳарда Социал-демократлар, тўртта шаҳарда «Республика»; иккитадан шаҳарда «Ақшумқар», «Онугу Қирғизстан», «Замандаш – Современник», «Муштарак Қирғизистон», «Ата-Журт» партиялари, битта шаҳарда Коммунистлар партияси кўпчилик овоз олган.

Сайловда сайловчиларнинг 46 фоизи овоз бергани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG