Линклар

Франция Фаластинни БМТда қўллайди


Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус

Франция Фаластиннинг БМТда “кузатувчи давлат” мақоми берилиши юзасидан киритган аризасини қўллаб-қувватлайди.

Мазкур масала юзасидан БМТ Бош ассамблеясининг пайшанба куни ўтадиган мажлисида овоз берилади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган Франция Фаластин мухториятини қўллаб овоз бериши ҳақида француз ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус баёнот берди.

Фаластиндаги ХАМАС гуруҳи раҳбари Ҳолид Машаъл бундан буён мухторият президенти Маҳмуд Аббоснинг БМТда мамлакат мақомини кўтариш ҳаракатини қўллашини билдирди. Аввалроқ ҲАМАС бу ҳаракатга қарши чиққан ва Фаластинннинг БМТдаги мақоми кўтарилишига рози бўлиш Исроил давлатчилигини тан олиш сифатида талқин қилиниши мумкинлгини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG