Линклар

Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг Идлиб шаҳри яқинидаги ёғ заводига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлди, 50 одам яраланди.

Бу ҳақда Ройтерс агентлиги мухолифат фаолларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хуқуқ ҳимояси ташкилотлари ҳозирча заводга қилинган ҳужум оқибатида қанча одам ҳалок бўлганини аниқ айта олмасликларини билдирмоқда. Бироқ таҳминларга кўра, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG