Линклар

Кобул Банк фирибгарликларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳисобот эълон қилинди


Кобул Банк билан боғлиқ жанжал бўйича ўтказилган мустақил текширув ҳисоботида айтилишича, мазкур молия идораси 900 миллион АҚШ долларига яқин пулнинг Афғонистон ташқарисига ноқонуний тарзда ўтказилишида иштирок этган.

Халқаро донорлар сўровига кўра ўтказилган текширув ҳисоботида фирибгарлик билан олинган кредитлар ўнлаб хориж мамлакатларида Кобул Банк менежерлари, уларнинг дўстлари ва қариндошларига тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилганига оид тафсилотлар келтирилган.

Мазкур банк 2010 йилда банкротга учраган ва уни қутқариш учун берилган маблағ Афғонистон ялпи ички маҳуслотининг 5 фоизини ташкил қилган.

Мутсақил тергов натижасида банкдан ноқонуний тарзда олинган кредитларнинг асосий қисми 19 киши томонидан ўзлаштирилгани аниқлангани айтилмоқда.

Банк томонидан амалга оширилган фирибгарликдан фойда кўрганлар орасида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг укаси Маҳмуд ҳам борлиги айтилади. Маҳмуд Карзайнинг ўзи бу айбловларни рад этиб келади.

Ҳисоботда шунингдек бу хусусда ўтказилган терговга сиёсий босим ўтказилгани ҳам айтилган.
XS
SM
MD
LG