Линклар

logo-print

Кэтрин Эштон Тошкентда президент Ислом Каримов ва фуқаровий жамият вакиллари билан учрашмоқда


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Тошкентга сафар қилмоқда.

Сафари давомида ЕИ мулозимининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиши кутилмоқда.

Расмий музокаралардан кейин Кэтрин Эштон Ўзбекистон фуқаровий жамияти вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон раҳбарияти билан сўзлашувлар кун тартибидан минтақа давлатлари ўртасида сув можароси, 2014 йилда АФғонистондан НАТО қўшинларининг олиб чиқилиши каби масалалар ўрин олган.

Ўзбекистонга сафари арафасида Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Кэтрин Эштонга мурожаат қилиб, уни расмий Тошкентдан мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этишга чақирди.

Марказий Осиёга сафари олдидан Озодликка берган интервюсида Эштон хоним Тошкентдаги сўзлашувларда икки томонлама муносабатлардан ташқари, инсон ҳуқуқлари вазияти, хусусан сиёсий махбусларга доир масалаларни ҳам кўтаришни ваъда қилди.

Кэтрин Эштон Андижон воқеаларидан бери Ўзбекистонга сафар қилаётган энг юқори даражали мулозимдир.

ЕИ ташқи ишлар вазирининг 27-29 ноябр кунларига белгиланган Марказий Осиё таширфи сешанба куни Қирғизистондан бошланди. Эштоннинг Тошкентдан аввал Тожикистон, ундан кейин Қозоғистонга ҳам сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG