Линклар

Сурия пойтахтидаги портлашда камида 34 киши ҳалок бўлди


Сурия мухолифати фаоллари ва расмий матбуотнинг хабар қилишича, Дамашқда иккита машинага ўрнатилган бомбаларнинг портлаши оқибатида камида 34 киши ўлдирилган.

SANA давлат хабар агентлиги пойтахтнинг Жарамана туманида рўй берган портлашлар ортида "террорчилар" турганини айтмоқда.

Дамашқнинг турли минтақаларида бир неча кундан бери жанглар давом этмоқда. Хабарларга кўра, ҳукумат тарафидаги кучлар асосан насроний ва дуржилар истиқомат қиладиган Жарамана туманида исёнчиларга қарши қуролли гуруҳларни ташкил қилган.

Ўтган ойда айни минтақада рўй берган портлашда 11 киши ҳалок бўлган эди.

Фаолларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши халқ исёни кўтарилганидан бери Сурияда 40 минглан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG