Линклар

Қирғизистон Бош прокуратураси сайловлар қалбакилаштирилгани юзасидан тергов бошлади


Қирғизистон Бош прокуратураси маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловларда овозлар қалбакилаштирилганига оид иддаолар юзасидан тергов бошлади.

Чоршанба куни бош прокуратура тарқатган баёнотга кўра, мухолифатдаги Республика партияси бир гуруҳ ёшларга бир неча марта овоз бериш тўғрисида кўрсатма бераётгани тасвирлангани айтилаган видеонинг ҳақиқийлиги текширилади.

Мазкур видео душанба куни Интернетда пайдо бўлди. Собиқ бош вазири Ўмирбек Бабанов етакчилигидаги Республика партияси якшанба кунги сайловларда иккинчи ўринни эгаллади.

Республика партияси Бабанов сентабр ойида бош вазир лавозимидан истеъфо берганидан кейин мухолифатга ўтган эди.

Партия вакиллари мазкур видеони "Қирғизистон махсус хизматларининг фитнаси", дея атади.

Сешанба куни Қирғизистоннинг ҳукмрон коалицияси етакчиси Феликс Қулов сайловларда қонунбузарликлар рўй бергани важидан истеъфога кетди.
XS
SM
MD
LG