Линклар

АЭҲА компютер тизими ҳакерлар ҳужумига учради


БМТнинг Атом энергияси халқаро агентлиги компютер тизими ҳужумга учради.

Ўзининг компютер серверларидан бири ҳакерлар ҳуружига дуч келганини тан олган АЭҲА ташкилотнинг 100дан ортиқ экспертига доир маълумотлар якшанба куни "Парасту" номли ҳакерлар сайтида пайдо бўлганини маълум қилди.

"Парасту" форсчадан "Чумчуқ" деб таржима қилинади. Ушбу сайтда пайдо бўлган ёзувда АЭҲА Исроил ядровий дастури юзасидан текширув бошлашга чақирилади.

АЭҲА матбуот котиби Жил Тюдор ташкилот ўз компютер тизимларини ҳимоя қилиш бўйича барча чораларни кўраётганини таъкидлади.

Исроил яширин тарзда ядровий қуролларни қўлга киритгани айтилади. Лекин яҳудий давлати бу иддаоларни на тасдиқлайди, на инкор қилади.

Ўз навбатида Исроил Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблайди. Теҳрон бу айбловларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG