Линклар

Франция суди Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари Доминик Стросс-Канга нисбатан секс жанжали билан боғлиқ айбловларни олиб ташлаш юзасидан қарор чиқаришни кейинга қолдирди.

Суднинг чоршанба куни маълум қилишича, бу юзадан ҳукм 19 декабр куни эълон қилинади.

Доминик Стросс-Кан Франциянинг Лилль шаҳарчасидаги ҳашаматли меҳмонхонада фаолият юритган фохишалар гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Стросс-Каннинг ўзи "фаҳш" базмларида қатнашганини тан олган, лекин бу базмларда иштирок этган аёлларга ҳақ тўланганидан бехабар бўлганини иддао қилмоқда.

ҲВЖ собиқ раҳбари 2011 йилда Ню Йоркдаги меҳмонхона оқсочига жинсий тажовуз қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган, лекин оқланиб чиққан эди.

Шундан кейин Францияга қайтгач, унга нисбатан жинсий қонунбузарликларга оид яна бир нечта айблов илгари сурилди.
XS
SM
MD
LG