Линклар

Миср Конституциявий суди президентни фитнада айблади


Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 2012 йил 27 ноябр.

Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 2012 йил 27 ноябр.

Миср Конституциявий суди президент Муҳаммад Мурсийни судни обрўсизлантириш кампаниясини бошлаганликда айбламоқда.

Суд чоршанба куни эълон қилган баёнот исломчилардан сайланган президент ва адлия тизими ўртасидаги зиддиятни янада таранглаштирди.

Чоршанба куни Миср Кассация ва Аппеляция судлари ҳам президент ўзига кенг ваколатларни бериш ва қарорлари судда кўриб чиқлишини тақиқлаш тўғрисидаги фаромнини бекор қилмагунча ўз фаолияитларини тўхтатиб туришлари ҳақида эълон қилди.

Мурсий ўтган пайшанба куни эълон қилган фармон мамлакат бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарди. Мухолифат президентни диктаторлик ўрнатаётганликда айблади.

Сешанба куни ўн минглаб одам Қоҳира ва бошқа шаҳарларда норозиликка чиқди. Чоршанба куни Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўз ёшини оқизувчи газни қўллади.

Мурсий ўз фармони вақтинча, ўтган йилги инқилобдан кейин амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни ҳимоя қилиш учун жорий қилинаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG