Линклар

logo-print
АҚШ БМТ Бош ассамблеясиининг бугун бўлиб ўтадиган йиғилишида Фаластиннинг БМТдаги мақоми “кузатувчи давлат” деб белгиланишига қарши овоз беради.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд баёнот тарқатди. У Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббоснинг БМТда мамлакат мақомини юқорилатиш ташаббусини “хатолик” дея атади.

Исроил ҳам Фаластин мақомининг ўзгаришига қарши овоз беради. Германия ва Британия эса ҳолис қолиши мумкин. Франция, Греция, Испания, Австрия, Россия, Хитой ва Туркия Фаластинни қўллаб овоз бериши кутилмоқда.

БМТда Фаластин мақомининг ўзгариши мазкур давлат мустақиллиги сари ташланган навбатдаги қадам сифатида қабул қилинади. Исроил ва АҚШ Фаластин мустақиллиги масаласи фақат музокаралар йўли билан ҳал этилиши керак деган фикрда.

Шунингдек, Фаластин БМТда “кузатувчи давлат” мақомига эга бўлиши билан Исроилни ҳарбий жиноятларда айблаб, Халқаро судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG