Линклар

logo-print

Қозоғистон EXPO-2017 халқаро кўргазмасини ўтказишга 1,2 миллиард евро сарфлайди


Марказий Осиё янгиликлар хизмиатининг маълум қилишича. EXPO-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини ўтказиш Қозоғистонга 1 миллиард 200 миллон еврога тушади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Рапил Жўшибаев маълум қилган.

«Новости-Казахстан» агентлигининг ёзишича, Қозоғистон томони ажратадиган 250 миллион евро инфратузилмани ривожлантириш, коммуникация тармоқларини ўтказиш ва тадбирлар учун жой тайёрлашга сарфланади. Кўргазманинг ўзига эса 1 миллиард еврога яқин маблағ ажратилади.

Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясининг Париждаги қароргоҳида бўлиб ўтган 152-сессиясида EXPO-2017ни ўтказиш ҳуқуқи яшириш овоз бериш йўли билан Астанага берилган эди.

EXPO-2017 кўргазмаси «Келажак энергияси» шиори остида бўлиб ўтади. Бундан мақсад энергетикада сифатли ўзгаришлар йўлини топиш, биринчи навбатда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга эътиборни қаратишдир.
XS
SM
MD
LG