Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:31

Ўзбекистон муфтийси яна энг таъсирли мусулмонлар рўйхатида


Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов.
Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов.
“Мусулмон 500” нашри 2012 йил учун дунёдаги энг таъсирли мусулмонлар рўйхатини эълон қилди. Бу рейтингда Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳам бор.

Қароргоҳи Иорданияда бўлган Ислом стратегик тадқиқотлари қироллик маркази томонидан чоп этилувчи бу йилги рейтингида биринчи ўрин Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз ас-Сауд, иккинчи ўринни Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон, учинчи ўринни эса Марокаш қироли Муҳаммад VI эгаллаган.

Рейтингда дастлабки 50 ўрин рақамлар билан берилган, кейин эса дунёдаги 450 нафар таъсирли мусулмон исми саналган ва уларга қисқа таъриф берилган.

Мазкур рўйхатга постсовет ҳудудидаги сиёсатчилардан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов, Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировлар кирган. Айни пайтда Марказий Осиёда сиёсий таъсири кучли деб қаралувчи Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номлари рўйхатда учрамайди.

Рейтингдаги дастлабки элликталикда Ғарбдаги қатор мамлакатларда террорчилик ташкилоти деб тан олинган Ҳизбуллоҳ ташкилоти (Ливия) бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ ва ҲАМАС ташкилоти (Фаластин) лидери Холид Машъаллар номига ҳам дуч келиш мумкин.

Дунёдаги таъсирли мусулмонлар рўйхатида таниқли аёллар номларини ҳам учратиш мумкин. Суриядаги Қубайсий ҳаракати етакчиси Мунира Қубайсий, Жаҳон уйғурлари конгресси раҳбари Робия Қодир ёки Иордания қироличаси Рания шулар жумласидандир.

27 миллиондан зиёд (мамлакат аҳолисининг қарийб 96,5 фоизи) мусулмон истиқомат қиладиган Ўзбекистондан бу гал “Мусулмон 500” нашри рейтингига мамлакат муфтийси Усмонхон Алимов киритилган. Нашрга кўра, 2006 йилдан буён Ўзбекистон муфтийси лавозимини эгаллаб келаётган Алимов мўътадил қарашлари туфайли кўпчиликнинг эътиборини қозонган.

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Содиқ қори Камолов ҳам Усмонхон Алимов фаолиятини ижобий баҳолайди.

Содиқ қори Камоловнинг Усмонхон Алимов ҳақидаги мулоҳазалари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00
Бевосита линк

Усмонхон Алимов Иорданиядаги Ислом стратегик тадқиқотлари қироллик маркази томонидан 2009-2010-2011 йилларда эълон қилинган рейтингларда ҳам жаҳондаги энг таъсирли 500 киши рўйхатига киритилганди. 2009 йили бу рўйхатда ўзбекистонлик таниқли олим, собиқ муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам бўлган, бироқ кейинги йиллардаги рўйхатларга у киши киритилмаган.

Қироллик маркази маълумотларига кўра, ҳозир дунёда 1 миллиард 650 миллион 199 минг 660 мусулмон яшайди ва улар жаҳон аҳлининг 23,4 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG