Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:32

Мансур Тошматов Прагада ОИТСга қарши концертда қатнашади


Ўзбек эстрадасининг таниқли вакили¸ Ўзбекистон Xалқ артисти Мансур Тошматов бугун Праганинг қадимий Бетлем ( Байт Лаҳм) ибодатхонасидаги xайрия тадбирида қўшиқ куйлайди.

29 ноябр куни ОИТСга қарши халқаро кураш кунига бағишлаб ўтказиладиган бу тадбир “Биз ва қизил боғич” деб аталади.

Ҳайрия тадбирида Мансур Тошматов билан бирга чехиялик хонадалар Миша Носкова, Ярек Шимек, каби чех эстрада қўшиқчилари билан дуэт айтиши кутилмоқда.

- Биргаликда "Písně sílu maj" “Қўшиқ қудрати” деган ашулла устида ишладик. Бу чех ва инглиз тилида айтиладиган дуэт ашулла. Чехча қисмини Мансур айтадиган бўлди, инглизча қисмини мен айтаман, - дейди чех эстрада қўшиқчиси Ярек Шимек.

Ўзбек хонандаси Мансур Тошматов чех ашуллачилари Миша Носкова, Ярек Шимек, Збинек Дрдалар билан ҳамкорликда анчадан бери қўшиқ айтиб келади.
XS
SM
MD
LG